Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Бетис» «Валенсия» ва «Вилярреал»нинг собиқ ҳимоячисини таркибига қўшиб олди

«Бетис» «Валенсия» ва «Вилярреал»нинг собиқ ҳимоячисини таркибига қўшиб олди

Автор: admin

Ҳимоячи Виктор Руис «Бетис» аъзосига айланди. Бу ҳақда испан клуби расмий сайти маълум қилди.
31 ёшли футболчи билан 2021 йил ёзигача мўлжалланган битим тузилди.
Руис ўтган мавсумни «Бешиктош»да ўтказиб, Туркия чемпионатида 23та ўйинда майдонга тушди. Ҳимоячи фаолияти давомида «Эспанол», «Наполи», «Валенсия» ва «Вилярреал» клубларида ҳам ҳаракат қилган.
«Бетис» ўтган мавсумда Ла Лигада 38та ўйинда 41 очко тўплаб, 15-ўринни эгаллади. Жамоа Примеранинг 1-турида «Алавес» билан баҳс юритади.
98   
Добавить комментарий
Ваше имя: *