Goal24.uz » Ўзбекистон » Диёр Имомхўжаев ПФЛдаги фаолияти ҳақидаги гап сўзларга муносабат билдирди

Диёр Имомхўжаев ПФЛдаги фаолияти ҳақидаги гап сўзларга муносабат билдирди

Автор: admin

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўзи ҳақидаги гап-сўзларга жавоб қайтириб, телеграмдаги каналида пост қолдирди.
«Кеча оқшом ўзим ҳақимдаги хабарларни мароқ билан ўқиб чиқдим. Айримлар учун байрам байрамдек бўлсин учун пост қолдирмадим.  
Ўз вазифамни тарк этсам, ўқувчиларимга албатта хабар бераман. Шу вақтгача улардан ҳеч нарса яширмаганман, бундан кейин ҳам шундай бўлади, биз беркиниб ўрганмаганмиз. Шу вақтгача айтганларимдан ва қилганларимдан афсусда эмасман. ТВ оқали мени оилам томоша қилади, уларнинг қаршисида эса ҳеч қачон ёлғон гапирмайман.
Ҳозирча «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашуви ўз вақтида ўтаётганидан хурсандман. Мана шундай ўйинлар, қарама-қаршиликлар аслида миллий жамоани кучли қилади. Биз кучли миллий жамоа учун чемпионатни қурбон қилиш йўлидан эмас, кучли чемпионат орқали кучли миллий жамоага асос солиш йўлидан юрамиз. Бу йўлдаги қарама-қаршиликлардан эса қўрқмаймиз. 
Барчангизни истиқлол байрами билан муборакбод этаман. Эркимиз, ғуруримиз ва оримиз доим ўзимиз билан бўлсин!», - дея ёзади Имомхўжаев.
Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистон миллий жамоасининг узоқ танаффусдан кейинги 3 сентябр кунги ўртоқлик учрашуви олдидан Суперлига иккинчи давраси 14-туридаги «Навбаҳор» - «Пахтакор» баҳси ПФЛ томонидан 1 сентябр куни ўтказилаётгани миллий жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовнинг эътирозига сабаб бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Шунингдек, ПФЛ бош директори вазифасини бажараётган Диёр Имомхўжаев ташкилотдаги аввалги лавозимида қолиши, бош директорликка эса шу кунгача Олмалиқнинг ОКМК клуби раҳбариятида фаолият юритаётган Мурод Алиев номзоди ПФЛ раҳбарлигига тавсия қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
174   
Добавить комментарий
Ваше имя: *