Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Ван дер Варт: «МЮ» ван де Бек каби футболчига муҳтож»

Ван дер Варт: «МЮ» ван де Бек каби футболчига муҳтож»

Автор: admin

«Тоттенҳем» ва «Реал» клубларининг собиқ футболчиси Рафаел ван дер Варт «Аякс» хавбеки Донни ван де Бекнинг «Манчестер Юнайтед»га ўтаётганига ўз фикрини билдирди.
«МЮ» бундай футболчига муҳтож. Ушбу трансфер биз нидерландияликлар учун ҳам жуда яхши. Энди ҳаммамиз уни диққат билан кузатиб борамиз. Ван де Бек бу трансферга лойиқ», – дея Рафаелнинг сўзларини келтиради УТДРепорт.
Аввалроқ «МЮ» 23 ёшли яримҳимоячини 40 млн еврога сотиб олаётгани ва футболчининг тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтгани ҳақида хабар берилганди. 
Маълумот ўрнида, ван де Бек ўтган мавсумда Нидерландия чемпионатида 23та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган ва 6та голга ассистентлик қилган. Унинг амстердамликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган эди.
103   
Добавить комментарий
Ваше имя: *