Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » ПСЖ Шкринярнинг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди

ПСЖ Шкринярнинг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди

Автор: admin

Унинг нархи ҳам маълум.
Словакия терма жамоаси ва “Интер” клуби ҳимоячиси Милан Шкриняр фаолиятини Франтсия чемпионатида давом эттириш имкониятига эга.
Гоал.cом тарқатган хабарга қараганда, 25 ёшли футболчига ПСЖ жиддий қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар аллақачон ушбу трансфер бўйича музокараларни бошлаб юборган. “Нерадзуррилар” эса уни 60 млн эврога баҳоламоқда.
Шкриняр “Интер” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келяпти. У ўтган мавсум Италия чемпионатида 32 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
98   
Добавить комментарий
Ваше имя: *