Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Луис Суарес ва Артуро Видални сотиш “Барселона”нинг асосий мақсадига айланди

Луис Суарес ва Артуро Видални сотиш “Барселона”нинг асосий мақсадига айланди

Автор: admin

“Барселона” ёзги трансфер ойнаси вақтида ҳужумчи Луис Суарес ва ярим ҳимоячи Артуро Видални сотиб юбориш ниятида.
Иван Ракитичнинг “Севиля”га ўтиши аниқ бўлгач, каталон клуби учун Суарес ва Видалнинг трансфери асосий мақсадга айланди, дея хабар қилмоқда Мундо Депортиво журналисти Францеск Агилар.
“Барселона” Суаресни “Ювентус”га, Видални эса “Интер”га сотиш истагида.
Шунингдек, “кўк-анорранглилар” марказий ҳимоячи Самюел Умтитини ҳам трансферга қўйган, бироқ ҳеч қайси клуб футболчининг юқори маоши сабаб унга қизиқиш билдирмаяпти.
Уругвайлик форвард Ла Лига 2019/20-йилги мавсумида 28 ўйин ўтказиб, 16 гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Видал ҳисобида эса 33 ўйинда 8 та гол ва иккита ассист бор.
120   
Добавить комментарий
Ваше имя: *