Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Мессининг кетиши Бартомеуни қамоққа тиқиши мумкин

Мессининг кетиши Бартомеуни қамоққа тиқиши мумкин

Автор: admin

Бартомеу шунинг учун ҳам талвасага тушган экан
Месси ва Бартомеу ўртасидаги можарони таҳлил қилиб бораётган испаниялик таниқли журналист Гилерме Балаге футболчининг шу тарзда клубдан кетиши Бартомеунинг қамалиб кетишига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
- Агар Бартомеу Мессини юқори нархда сота олмаса, ундан кейин келадиган президент уни клуб активларидан белгиланган даражада фойдаланмаганликда айблаши турган гап. Бунинг оқибатида Бартомеу ўз чўнтагидан катта суммани клубга ўтказиб, айбини ёпиши керак бўлади. Ёки иш қамоқ жазосигача этиб боради. Шунинг учун у Месси билан охиригача курашиб, уни шартноманинг сўнгги кунигача олиб қолиш ёки ўта катта суммага сотиб юборишга ҳаракат қилмоқда. Мессини текинга қўйиб юборолмайди, - деб ёзади журналист.
Аввалроқ, Мессини қолишга кўндиролмаган Бартомеу уни бир йиллик маошини олмасликка ва бу муддат ичида бошқа клуб билан шартнома тузмасликка чақирган эди.
129   
Добавить комментарий
Ваше имя: *