Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Кутилмаган бурилиш! Гвардиола Мессига «Барселона»да қолишни маслаҳат берди

Кутилмаган бурилиш! Гвардиола Мессига «Барселона»да қолишни маслаҳат берди

Автор: admin

«Манчестер Сити» клуби «Барселона» ҳужумчиси Лионел Мессининг трансфери борасида ўз позисиясини ўзгартирди.

"Мундо Депортиво" тарқатган хабарга кўра, манкунианликлар жорий трансфер пайтида 33 ёшли футболчини харид қилмаслиги мумкин. Чунки, "Сити" ушбу трансфер молиявий жиҳатдан манфаатли эмас, дея ҳисобламоқда. Бундан ташқари, «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола аргентиналик футболчига «Барселона»да қолишни маслаҳат берди.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар Мессини бепул қўйиб юборишмоқчи эмас. «Манчестер Сити» эса Леони харид қилиб, молиявий ҳалол ўйин қоидаси нуқтаи назаридан УЙEФА тақиқига тушиб қолишдан хавотир олмоқда.
Манба: спорт24.ру
118   
Добавить комментарий
Ваше имя: *