Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» Ракитич кетганини тасдиқлади

«Барселона» Ракитич кетганини тасдиқлади

Автор: admin

«Барселона» хорватиялик яримҳимоячиси Иван Ракитич «Севиля»га йўл олганини расман маълум қилди.
Хабар қилинишича, трансфер қиймати 10,5 млн еврони ташкил этади, шундан 1,5 млн евро тўғридан тўғри тўлаб берилган, яна 9 миллион евро бонуслар кўринишида берилиши мумкин. 2 сентябр куни клуб хайрлашув маросимини ўтказади.
«Барселона» Ракитичга миннатдорчилик билдиради ва унга келажакда муваффақият тилайди», дейилади клуб расмий сайти хабарида.
Хорватиялик футболчи собиқ жамоаси билан 4 йиллик шартнома тузади.
Ракитич 2011 йилдан 2014 йилгача «Севиля» сафида тўп сурган, унгача эса кўп йиллар давомида «Шалке» ва «Базел» клублари шарафини ҳимоя қилган.
2019/2020 йилги мавсумда Ракитич барча турнирлар доирасида 42 ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди ва беш голга узатма берди.
87   
Добавить комментарий
Ваше имя: *