Goal24.uz » Европа жамоалари » Испания » «Реал» ушбу трансфер пайтида қанча даромад топиши маълум бўлди

«Реал» ушбу трансфер пайтида қанча даромад топиши маълум бўлди

Автор: admin

«Реал» ушбу трансфер пайтида Зиданнинг режасига кирмаган бир қанча футболчиларни сотишга қарор қилган. "Марcа" тарқатган хабарга кўра, «қаймоқранглилар» мазкур трансферлар орқали 83,5 миллион евро ишлаб топиши мумкин.

«Севиля» 13,5 миллион евро эвазига Оскар Родригесни сотиб олган бўлса, Браим Диас ижара асосида «Милан»га ўтишга яқин турибди. Хамес Родригес эса Карло Анчелотти бошқарувидаги «Эвертон»га ўтиши кутилмоқда.

Ҳозирги кунда Мариано Диасни «Бенфика»га ижарага бериш мавзуси кўтарилмоқда. Бу борада клублар ўзаро келишиб олишди, аммо доминиканлик ҳужумчи Лиссабонга кўчиб ўтишга рози бўлмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ашраф Ҳакимий 40 миллион евро эвазига «Интер»га, Хави Санчес эса 3,5 миллион евро эвазига «Валядолид»га трансфер қилинган эди.
Манба: спорт.уа
163   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Ла Лига Испания чемпионатидаги сўнги янгиликлар Барселона ҳақидаги муҳим янгиликлар Реал Мадрид бомба трансферлари ҳақида Энг со;нги Эл классиколар ҳақида маълумотлар Испания чемпионатидаги янгиликлар Ла Лига клублари Атлетико Мадрид Реал Мадрид Барселона Виллареал Испаний кубиги Испания кубиги Cопа дел Рей