Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. «Пахтакор» Наманганда очко йўқотди

Суперлига. «Пахтакор» Наманганда очко йўқотди

Автор: admin

Суперлига иккинчи даврасининг дастлабки ўйини 14-тур доирасида Наманганда ўтди. «Навбаҳор» ўз майдонида амалдаги чемпион «Пахтакор»ни қабул қилди.
Бу клублар ўртасидаги Суперлига 1-туридаги учрашув катта шов-шувларга сабаб бўлгани боис, «Навбаҳор» Тошкентдаги аламли мағлубият (1:2) учун «реванш» олиш учун майдонга тушганди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида Игор Сергеев ажойиб ва аниқ зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, 73-дақиқада Азиз Турғунбоев чиройли голи билан жавоб қайтарди – 1:1.
Ушбу дурангдан кейин «Пахтакор» 35 очко билан 1-ўринда қолган бўлса, «Навбаҳор» 20 очко билан 7-ўринда қолди.
Суперлига. 14-тур
1 сентябр (сешанба)
«Навбаҳор» - «Пахтакор» - 1:1
Наманган. «Марказий» стадион
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов
Голлар: Азиз Турғунбоев 73 - Игор Сергеев 12.
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 9. Иван Соловёв (53.Акрам Баҳритдинов, 83), 10.Азиз Турғунбоев, 18.Сардор Теляков, 20. Даврон Ҳошимов, 22.Игор Голбан, 33.Тоҳир Шамситдинов (28.Хуршид Мухторов, 46), 70. Аббос Ғуломов (11. Ислом Исоқжонов, 46), 72.Павел Голишев (88.Руслан Болов, 67), 95.Забиҳулло Ўринбоев (53.Акрам Баҳритдинов, 83).
«Пахтакор»: 25. Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Драган Черан, 11. Игор Сергеев (77.Эрен Дердийўқ, 80), 15. Егор Криметс, 17. Достон Ҳамдамов (99.Жавоҳир Сидиқов, 74), 20.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фаррух Сайфиев.
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *