Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » ПСЖ Луис Суарес учун курашга қўшилди. Неймар трансферни амалга оширишда Париж клубига ёрдам беради

ПСЖ Луис Суарес учун курашга қўшилди. Неймар трансферни амалга оширишда Париж клубига ёрдам беради

Автор: admin

ПСЖ клуби “Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес учун курашга қўшилди.
Парижликлар 33 ёшли футболчига сўров юборган, дея хабар қилмоқда журналист Танкреди Палмери. Таъкидланишича, ПСЖ ҳужумчиси Неймар “Барселона”даги собиқ жамоадошини Францийага олиб келишда парижликларга ёрдам беради.
Бундан ташқари, Париж клуби уругвайлик футболчини юқори маош (йилига 20 миллион евро) таклиф қилган ҳолда ўзига жалб қилмоқчи.
Аввалроқ Суарес “Ювентус” билан шахсий шартнома борасида келишиб олгани ва Турин клубида йилига 10 миллион евро маош олиши хабар қилинганди.
“Барселона”нинг янги бош мураббийи Роналд Куман Суаресни ўз режаларига киритмаяпти. Шу сабаб Луис амалдаги шартномаси тугашига бир йил қолганида клубни текинга тарк этиши мумкин.
Суарес 2019/20-йилги мавсумда “кўк-анорранглилар” сафида 36 ўйин ўтказиб, 21 гол урди ва 12 та голли узатма амалга оширди. Футболчи 2014-йилдан буён “Барселона”да тўп суриб келади.
108   
Добавить комментарий
Ваше имя: *