Goal24.uz » Европа жамоалари » Испания » Де Ёнг: «Месси «Барселона»ни тарк этса, бу жамоа учун катта зарба бўлади»

Де Ёнг: «Месси «Барселона»ни тарк этса, бу жамоа учун катта зарба бўлади»

Автор: admin

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки Де Ёнг ҳозирда ўз жамоасида ҳукм сураётган ҳолат ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Клубдаги вазият — алғов-далғов. Мен ҳали Месси билан гаплашмадим. Шунинг учун вазиятни яхши билмайман. Агар Месси ҳақиқатан ҳам жамоадан кетса, бу ҳолат клуб учун катта зарба бўлади. Терма жамоа ўйинларидан кейин клубга қайтганимда нималар бўлганини кўраман.

Албатта, вазиятни кузатиб бораман. Месси жамоа чатида қолдими? Ҳа (кулади). Мен унга қўнғироқ қилмадим. Ўйлашимча, шундоқ ҳам унинг келажаги борасида сўровчилар кўп бўлса керак. Боз устига, унга қўнғироқ қилиб, аслида нималар бўлаётганини сўрайдиган даражада яқин эмасмиз.

«Барселона»даги дастлабки мавсум ҳақида нима дейишим мумкин. Чемпионатда, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмадик, икки мураббий истеъфога чиқарилди... Таътилдан қайтганимдан кейин эса бу ҳақда ўйламасликка ҳаракат қиламан», — деди Де Ёнг "ФОХ Спортс"га берган интервюсида.
Манба: спорт24.ру
144   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Ла Лига Испания чемпионатидаги сўнги янгиликлар Барселона ҳақидаги муҳим янгиликлар Реал Мадрид бомба трансферлари ҳақида Энг со;нги Эл классиколар ҳақида маълумотлар Испания чемпионатидаги янгиликлар Ла Лига клублари Атлетико Мадрид Реал Мадрид Барселона Виллареал Испаний кубиги Испания кубиги Cопа дел Рей