Goal24.uz » Европа жамоалари » Германия » Белеринни "Бавария"да кутишмоқда

Белеринни "Бавария"да кутишмоқда

Автор: admin

Немис гранди яхши ҳимоячи излаяпти.
"Бавария" шу ёз "Арсенал" ҳимоячиси Эктор Белеринни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Футбол.лондон хабар тарқатмоқда.
Белерин мюнхенликлар сафида “Реал”га қайтиб кетган Алваро Одриосола ўрнини эгаллаши мумкин. Бундан аввалроқ эса, 25 ёшли испаниялик футболчига ПСЖ ва “Ювентус”дан ҳам қизиқиш мавжуд экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эктор асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Арсенал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
152   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Бундеслига Германия чемпионати турнир жадвали Бундеслигадаги сўнги янгиликлар Германия супер кубиги Германия кубиги Бундеслига клублари Бавария Боруссия РБ Лейпциг леwандоwски Муллер Сане Суле Ҳолланд Мануел Ноер Марк Ройс