
"Брешия" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали яқин кунларда "Милан"га ўтади.
Журналист Жанлука Ди Марсио тарқатган хабарга кўра, "Брешия" президент Массимо Челлино "янги Пирло"ни "россонери"га трансфер қилиш борасидаги ҳужжатга имзо чеккан.
Трансфер тафсилотлари маълум қилинмаяпти, аммо "Милан" 20 ёшли футболчи учун 30 миллион евро тўлаши кутилмоқда.
Манба: соccернеwс.ру