Goal24.uz » Европа жамоалари » Погба, Азар ва Мбаппе. Европадаги энг қиммат ака-ука футболчилар ҳақида

Погба, Азар ва Мбаппе. Европадаги энг қиммат ака-ука футболчилар ҳақида

Автор: admin

Футболда кўплаб ота-болалар фаолият юритган ва бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Бироқ миллионлар ўйинида баъзи-баъзида ака-укалар ҳам муваффақият қозониб туради. Мисол тариқасида, 2019-йилнинг ёзида Эден Азар 125 миллион евро эвазига “Реал”га ўтган бир пайтда, унинг укаси Торган Азар “Боруссия Дортмунд” футболчисига айлаганди. Уларнинг трансфер нархлари умумлаштирилганида 170 миллион еврони ташкил қилганди. Европада эса бундай (қиммат) ака-укалар талайгина. Шундай экан, қуйида Кўҳна қитъанинг энг қиммат оға-инилари (футболчиларнинг бир клубдан иккинчисига ўтганидаги нархлар ҳисобланган) ҳақида фикр юритилади.
Пол ва Флорентен Погба — 105,5 миллион евро
“Юнайтед” ва унинг ваҳимали хариди туфайли Погба бир муддат дунёнинг энг қимматбаҳо футболчиси бўлиб турганди. Бироқ ҳамма ҳам унинг Флорентен исмли акаси борлигини билмаса керак. Флорентен ҳозирда Лига 2 (Францийа) фаолият юритади.
Лукас ва Тео Эрнандес — 124 миллион евро

Лукас Эрнандес “Атлетико” тарбияланувчиси ҳисобланади. Асосий жамоага қўшилгач, у тўрт йил ичида ўз позициясида (ҳимоячи) энг зўрлардан бирига айланди. Натижада “Бавария” Лукас учун 80 миллион евронинг баҳридан кечди.
Унинг укаси Тео ҳали энг яхши мақомини олишга улгурмаган бўлса-да, уяладиган нарсаси йўқ: 2017-йилда “Реал” унинг хизматлари учун “Атлетико”га 24 миллион тўлаган бўлса, 2019-йилда “Милан” “Реал” ҳисоб рақамига 20 миллион ўтказиб берган.
Гонсало ва Федерико Игуаин — 161,48 миллион евро

Гонсало Игуаин ва унинг 90 миллион еврога “Наполи”дан “Ювентус”га ўтгани ҳақида эшитмаган футбол мухлиси бўлмаса керак. Аммо Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси Федерико Игуаин ҳақида ҳамма ҳам эшитмаган.
Ҳозирда “Ди Си Юнайтед” (АҚШ) сафида ўйнаётган Федерико фаолиятининг катта қисмини АҚШ ва Жанубий Америкада ўтказган.
Эден ва Торган Азар — 170,5 миллион евро

Эден Азар “Реал”даги дебют мавсумида жароҳатлар сабаб муваффақияцизликка учраган бўлса ҳам, ҳамон дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. Эден “Челси”да шу даражада ёрқин ўйин намойиш этгандики, “аристократлар” имконият туғилиши биланоқ, дарҳол унинг укаси Торганни сотиб олди. Афсуски, у клубда ўз ўрнини топа олмади ва 2015-йилда, бир неча ижаралардан сўнг Мюнхенгладбахнинг “Боруссия”сига кўчиб ўтди. Ҳозирда эса у “Боруссия Дортмунд” юлдузларидан биридир.
Килиан Мбаппе ва Жирес Кембо-Экоко — 183,7 миллион евро

ПСЖ асосий юлдузларидан бири Килиан Мбаппени 180 миллион еврога харид қилгани кўпчиликка маълум.
Қизиғи шундаки, бир вақтлар Килианнинг отаси ундан 11 ёшга катта бўлган Жирес Кембо-Экокони асраб олган ва унинг ҳам футбол билан шуғулланишига имконият яратиб берган.
Жирес маълум муддат “Ренн” сафида тўп сурди, ҳозирда эса у Туркиянинг “Бурсаспор” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
Ромелу ва Жордан Лукаку — 207,56 миллион евро

Лукаку 88,4 миллион евро эвазига “Манчестер Юнайтед”га (2017-йили) ўтганида, у энг қиммат белгиялик футболчига айланганди. Умуман олганда, Лукаку доимо ўз клубларига (“Интер” ҳам унинг трансферларига 80 миллион евро сарфляган) арзонга тушмаган.
Унинг укаси Жордан эса 2016-йилда уч миллион евро эвазига “Лацио”га ўтган. Агар у 2019-йили тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтганида ҳозир “Нюкасл” сафида Премер Лигада тўп тепаётган бўларди.
485   

Комментарии
(1)

  1. abbosbek 8 декабря 2020 13:25
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
    mbapape va holand
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Европа жамоалари ҳақида янгиликлар Европа янгликлари Европа футболи янгиликлари Европадаги энг кучли чемпионати Европадаги энг кучли жамоалар