Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Манба: Лионел Месси «Манчестер Сити» эгалари билан 700 млн евролик шартнома борасида келишиб олди

Манба: Лионел Месси «Манчестер Сити» эгалари билан 700 млн евролик шартнома борасида келишиб олди

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси «Манчестер Сити»га эгалик қиладиган Сити Футбол Груп билан келишувга эришди. Бу ҳақда Даилй Реcордъга асосланиб Спорт24 хабар қилмоқда.

Манбада айтилишича, томонлар 700 миллион евролик шартнома борасида келишувга эришган. 33 ёшли футболчи уч мавсумни «Манчестер Сити» сафида ўтказади, шундан кейин Лео «Ню-Ёрк Сити» сафига йўл олади ва у ерда икки йил ўйнайди.

Таъкидланишича, Мессига компаниядан улуш таклиф қилинган, бироқ футболчи Сити Футбол Груп акциялари билан боғлиқ қийин вазият сабаб пул билан ҳисоб-китоб қилишларини исташи мумкин.

Аввалроқ «Манчестер Сити» Мессининг трансферига пул сарфлашга тўғри келадиган бўлса, ушбу трансфердан воз кечиши ҳақида хабар қилинганди. Кейинчалик «шаҳарликлар» устози Хосеп Гвардиола аргентиналик футболчи «Барселона»да қолишни маслаҳат бергани ҳақида хабарлар тарқалди.
153   
Добавить комментарий
Ваше имя: *