Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бартомеу Мессининг трансфери туфайли қамалиши мумкин

Бартомеу Мессининг трансфери туфайли қамалиши мумкин

Автор: admin

"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу, агар Лионел Месси жамоани тарк этадиган бўлса, жиддий муаммога дуч келиши мумкин.

"Барселона" мавсум-2020/21да бюджет борасида жиддий муаммога дуч келиши кутилмоқда. Мессининг клубдан кетиши эса инқирозни янада кучайтиради.

2021 йилда "кўк-анорранглилар"га янги президент сайланса, у жамоада юзага келган иқтисодий инқироз учун масъулиятни Бартомеуга юклаши мумкин. Бундай ҳолатда Бартомеу ўз маблағларини клубга тикиш орқали айбини "ювиши" керак ёки у қамалади. Шунинг учун жамоа хўжайини Мессини қандай бўлмасин олиб қолиб, вазиятнинг оғирлашишининг олдини олмоқчи.

"Барселона" президентлиги учун сайлов келаси йилнинг 4 апрел куни бўлиб ўтади. Мессининг клуб билан шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.
Манба: спорт24.ру
122   
Добавить комментарий
Ваше имя: *