Goal24.uz » Европа жамоалари » Италия » "Аталанта" "Лестер"га кетган ҳимоячиси ўрнига "Рома" футболчисини харид қилади

"Аталанта" "Лестер"га кетган ҳимоячиси ўрнига "Рома" футболчисини харид қилади

Автор: admin

Бири кетади, бошқаси келади.
"Аталанта" ҳимоячи Тимоти Кастанни "Лестер"га қўйиб юборди. Бу ҳақда италиялик журналист Фабрицио Романо ўз твиттер саҳифасида маълум қилди.
Юқоридаги манбага кўра, бергамоликлар унинг ўрнига "Рома" ҳимоячиси Рик Карсдорпни сотиб олишади. Таққослаш учун, Кастаннинг трансфер нархи 18 млн эвро, Карсдорпники эса 3 млн эврони ташкил этади.
Кастан ўтган мавсум 33 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Карсдорп эса ўтган мавсумни “Фееноорд”да ижарада ўтказиб, 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.
117   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
А Серия Скудето Италия чемпионати Милан Интер милан Рома Лациё Ювентус Наполи А Сериядаги энг муҳим янгиликлар Милан клубидаг энг сўнги янгликлар футболчилар Элдор Шомуродов Мартинез Дибала Италия супер кубиги Италия кубиги