Goal24.uz » Европа жамоалари » Испания » Манба: Месси «Сити» билан 5 йиллик келишувга эришган

Манба: Месси «Сити» билан 5 йиллик келишувга эришган

Автор: admin

«Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Месси «Манчестер Сити» билан оғзаки келишувга эришган.
Даилй Реcорд нашри маълумотига кўра, томонлар жами қиймати 700 млн евролик 5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган. 
Футболчига тўловнинг бир қисми сифатида «Манчестер Сити»ни бошқарувчи Сити Футбол Груп компаниясидан улуш таклиф этишган. Аммо ушбу компания акцияларининг баҳоларидаги ноаниқлик туфайли футболчи фақат пул билан тўлов олишни маъқул кўрган.
Келишувга кўра, 33 ёшли аргентиналик уч мавсумни «Манчестер Сити»да ўтказади, кейин яна икки йил давомида ҳолдингнинг Америка чемпионатидаги клуби бўлмиш «Ню-Ёрк Сити» учун тўп суради.
Эслатиб ўтамиз, август ойининг иккинчи ярмида Месси «Барселона»ни тарк этиш истагини билдирди, у клубнинг мавсумолди машғулотларида иштирок этмаяпти. Клубдагилар эса Лионел қарорини ўзгартириши ва жамоага қайтишига умид қилишмоқда. Шартномага кўра, агар футболчи 11 кундан 30 кунгача бўлган муддатда клубга қайтмаса, иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида жаримага тортилади.
149   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Ла Лига Испания чемпионатидаги сўнги янгиликлар Барселона ҳақидаги муҳим янгиликлар Реал Мадрид бомба трансферлари ҳақида Энг со;нги Эл классиколар ҳақида маълумотлар Испания чемпионатидаги янгиликлар Ла Лига клублари Атлетико Мадрид Реал Мадрид Барселона Виллареал Испаний кубиги Испания кубиги Cопа дел Рей