Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» Вейналдум трансферини ҳал қилди

«Барселона» Вейналдум трансферини ҳал қилди

Автор: admin

«Ливерпул» яримҳимоячиси Жоржино Вейналдум катта эҳтимол билан фаолиятини Испанияда давом эттиради. 
Спорт.эс нашри хабарига кўра, 29 ёшли футболчи «Барселона»га ўтишга розилик берган ва клуб билан уч йиллик шартнома бўйича келишиб қўйган. Кўк-анорранглилар нидерландиялик футболчи трансфери учун мерсисайдликларга 15 млн евро тўлайди, бонуслар ҳисобига жами сумма 20 млн евродан ошиши мумкин. 
Аввалроқ «Ливерпул» Вейналдум билан шартномани узайтириш борасида келиша олмагани хабар қилинганди. Ушбу ҳавбекнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзигача тузилган. «Барселона»га Роналд Куман бош мураббий бўлгач, Нидерландия терма жамоаси етакчиларидан бири бўлган Жоржино Вейналдум каталонияликлар клубининг асосий трансфер нишонига айланган. 
Вейналдум «Ливерпул» шарафини 2016 йилдан буён ҳимоя қилиб келади, аввалроқ у «Фееноорд», ПСВ ва «Нюкасл Юнайтед» каби клублар сафида тўп сурган.
107   
Добавить комментарий
Ваше имя: *