Goal24.uz » Transfer » “Реал” футболчиси “Милан”га ўтди

“Реал” футболчиси “Милан”га ўтди

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Вест Бромвич”га ҳужумчи керак

Англиянинг “Челси” клуби ҳужумчиси Мишу Батшуайи билан “Вест Бромвич” жиддий қизиқиб қолди.
“Футбол Инсидер” нашрининг маълум қилишича, 26 ёшли ҳужумчини “Вест Бромвич” клуби бир мавсумга ижарага олишн истамоқда. Клуб Тимо Вернерни сотиб олгач, Мишу Лемпардга керакцизга айланди. Шу боис, Лондон клуби белгиялик футболчини қўйиб юборишга қарши эмас, бироқ уни ижарага бермоқчи эмас.
Манбанинг маълум қилишича, “аристократлар” Батшуайининг трансферидан ҳеч бўлмаганда 25 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Батшуайининг “Челси” билан шартномаси 2021-йилда ўз якунига етади. Шу боис, “Вест Бромвич” ҳужумчининг трансфер суммасини 10 миллион еврога қадар тушурушни истамоқда.
Симеонега ҳимоячи керак

Мадриднинг “Атлетико” клуби устози Диего Симеоне Ренан Лоди билан рақобатлаша оладиган ҳимоячи сотиб олишни истамоқда.
"Диарио АС" нашрининг маълум қилишича, мураббий “Хетафе” қанот ҳимоячиси Матиас Оливиерани таркибга қўшиб олишни истамоқда.
Манбанинг маълум қилишича, 22 ёшли ҳимоячини қўлга киритиш учун “Атлетико” катта сумма сарф этиши талаб этилмайди.
Айни дамдаги клубнинг молиявий аҳволи сабабли уругвайлик футболчининг Мадридга кўчиб ўтиши ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.
Жорди кетадими?

Каталониянинг“ Барселона” жамоаси ҳимоячиси Жорди Алба янги мавсумни бошқа клубда бошлаши мумкин.
"Дон Балон" нашрининг маълум қилишича, 31 ёшли фулбек Роналд Куманнинг режаларидан тушиб қолишдан чўчимоқда. Суарес ёки Ракитич сингари керакциз футболчига айланиб қолишдан аввалроқ бошқа клуб билан шартнома имзолаш ҳақида бош қотирмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Жорди билан “Манчестер Юнайтед” жамоаси жиддий қизиқиб қолган. “Қизил иблислар” мавсум стартидаёқ сафдан чиққан Люк Шоунинг ўрнини айнан Алба билан тўлдирмоқчи.
“Барселона” ишга киришди

Каталония супер клуби тез орада “Ливерпул” ярим ҳимоячиси Жоржино Вейналдумнинг трансферини эълон қилади.
“ДиариоСпорт” нашрининг маълум қилишича, “Барса” аллақачон голландиялик футболчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган.
Манбанинг маълум қилишича, клуб “Ливерпул”га ярим ҳимоячи учун 15 миллион евро тўлаб беради. Бундан ташқари, яна 5 миллион турли бонуслар тариқасида “Ливерпул” ғазнасига бориб тушади.
“Реал” футболчиси “Милан”га ўтди

Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Браим Диас фаолиятини “Милан”да давом эттириши аниқ бўлди.
Бу ҳақида таниқли журналист Никола Скири маълум қилмоқда. Унга кўра, “россонерилар” Диасни сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олмоқда. “Милан” Диасни ўз жамоасида қолишини истаса, мавсум сўнггида 20 миллион евро сарф этишига тўғри келади. “Реал” ўз футболчисини қайта сотиб олиш шарти билангина сотишга рози бўлди.
Айни дамда, шартноманинг шу банди борасида музокаралар олиб борилмоқда.
219   
Добавить комментарий
Ваше имя: *