Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Икки ой олдин жароҳатидан қутулган Марко Асенсио яна сафдан чиқди

Икки ой олдин жароҳатидан қутулган Марко Асенсио яна сафдан чиқди

Автор: admin

“Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсио Испания терма жамоаси машғулотларида жароҳат олди.

Марcа хабарига кўра, Асенсионинг тиззаси шикастланган. Қайта тикланиш учун бир неча кун дам олиш зарурлиги айтилмоқда. Ҳозирда Асенсио терма жамоани сафини тарк этган.
Таъкидлаш жоиз, Испания терма жамоаси Миллатлар Лигаси доирасида 3-сентябрь куни Германия, 6-сентябрьда эса Украина терма жамоаси билан куч синашади.
Асенсио бундан олдинги жароҳатидан июн ойида фориғ бўлганди. У ушбу жароҳати туфайли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборишга мажбур бўлганди.
“Реал” академияси тарбияланувчиси бўлган Марко Асенсио Ла Лиганинг 2019/20-йилги мавсумида 9 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
72   
Добавить комментарий
Ваше имя: *