Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Неймар, Ди Мария ва Паредесда коронавирус аниқланди

Неймар, Ди Мария ва Паредесда коронавирус аниқланди

Автор: admin

«Пари Сен-Жермен» клубининг уч нафар футболчиси коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди. Бу ҳақда ЛъЭқуипе хабар бермоқда.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Париж клубининг уч нафар аъзоси тест натижаларида CОВИД-19 инфекцияси аниқланган. Ҳозирда бу футболчилар алоҳида назоратга олиниб, тез орада такрорий тест топшириши режалаштирилган.
ЛъЭқуипе нашри хабарига кўра, «ПСЖ» исмини ошкор қилишни истамаган уч нафар футболчи – Неймар, Анхел Ди Мария ва Леандро Паредесдир. Қайд этилишича, бразилиялик, аргентиналик ва италиялик ушбу футболчилар яқинда таътилни Ибицада ўтказиб, бирга қайтишган.
Эслатиб ўтамиз, Францийа чемпионатининг сўнгги мавсуми коронавирус пандемияси сабабли муддатдан аввал якунланиб, «ПСЖ» чемпионликни қўлга киритганди.
71   
Добавить комментарий
Ваше имя: *