Goal24.uz » Европа жамоалари » Англия » «Лойиҳанинг бир қисми бўлишни хоҳлайман». Ван де Бек «МЮ» ўйинчиси сифатида илк фикрларини билдирди

«Лойиҳанинг бир қисми бўлишни хоҳлайман». Ван де Бек «МЮ» ўйинчиси сифатида илк фикрларини билдирди

Автор: admin

«Аякс»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтган яримҳимоячи Донни ван де Бек ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Бундай ажойиб тарихга эга клубга ўтгандан сўнг гапни нимадан бошлашни ҳам билмаяпман.
«Аякс»даги барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мен у ерда ўсганман ва ҳар доим клуб билан алоқада бўламан. Энди фаолиятимдаги кейинги қадамимни ташлаб, юқори савияда ўйнашга тайёрман. «Манчестер Юнайтед»дан юқориси йўқ.
Менга «Олд Траффорд»даги атмосфера нақадар ажойиб эканлигини айтишди, жамоа либосида майдонга тушишни сабрсизлик билан кутяпман.
 
Ушбу жамоада дунёнинг энг яхши яримҳимоячилари бор ва мен улардан кўп нарса ўрганишим мумкинлигини биламан. Шунингдек, ўзим ҳам жамоага нимадир бера оламан.
Мураббий билан унинг қарашлари, клуб қайси йўналишда ҳаракат қилаётгани ҳақида суҳбатлашгандан кейин ниҳоятда ҳаяжондаман. Ушбу лойиҳанинг бир қисми бўлишни хоҳлайман», – дея ван де Бекнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти. 
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли нидерландиялик «МЮ» билан 5+1 шаклида шартнома имзолади.
153   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
АПЛ англия чемпионати АПЛ турнир жадвали аплдаги энг сўнги янгликлар англия чемпионати
Арсенал ҳақидаги қайноқ янгиликлари Челси ҳақидаги қайноқ янгиликлари Ливерпул ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Юнайтед ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер шаҳри ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Ситй ҳақидаги қайноқ янгиликлари "Тоттенхем" клуби ҳақида малумот Англия Супер кубиги Ангиля кубиги Ангиля лига кубиги