Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Зинедин Зидан “Реал”да Висенте дел Боске ва Жозе Моуринёнинг рекордини янгилади

Зинедин Зидан “Реал”да Висенте дел Боске ва Жозе Моуринёнинг рекордини янгилади

Автор: admin

Зинедин Зидан Флорентино Перес президентлиги даврида “Реал”да энг узоқ муддат бош мураббийлик қилган мутахассис бўлиб турибди.
Зидан умумий миқдорда 37 ой “Реал” бошқарувида бўлди. Францийалик мутахассис бу борада Висенте дел Боске ва Жозе Моуринёнинг рекордини янгилади. Бу икки мутахассис Перес даврида 36 ой ишлаганди.
Гарчи Зидан “Реал” бошқарувида дел Боскедан кўпроқ ишлаган бўлса-да, испаниялик мутахассис 233 та ўйин ўтказган, бу кўрсаткич Зизуда 211 тага тенг.
Бошқа томондан 48 ёшли мутахассис бу ўйинларда 141 марта ғалаба қозонган. Бу дел Боске (127) ва Моуринёнинг (128) кўрсаткичидан яхшироқ натижа ҳисобланади.
67   
Добавить комментарий
Ваше имя: *