
«Барселона»дан «Ювентус»га ўтган яримҳимоячи Артур ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу – мен учун жуда муҳим кун. Мени ажойиб тарзда қабул қилган «Ювентус» раҳбариятидан миннатдорман. Ижтимоий тармоқлардаги мухлислар ҳам ёзишди, уларга ҳам раҳмат.
Ҳозирча ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман, деб айта олмайман. Лекин бунга яқинман. Бу ерда эканлигимдан бахтиёрман. Чемпионлар билан, Роналду билан ўйнаш – орзу», – дейди бразилиялик тақдимот маросимида.