Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Лаутаро қолади!

Миланнинг “Интер” клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес “Барселона”га ўтиш фикридан қайтди.
CДСнашри берган маълумотларга қараганда, Лаутаро Месси билан боғлиқ вазият сабабли Каталонияга кўчиб ўтиш фикридан тўлиқ воз кечган ва ҳатта клуб билан янги шартнома имзолашга тайёргарлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каталония клуби Мартинес учун 97 миллион евро сарф этмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
“Фулҳем” Траорега кўз тикди
 
“Лион” клуби ярим ҳимоячиси Бертран Траоре фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бундан 3 йил илгари “Челси” шарафини ҳимоя қилган футболчи учун борасида “Фулҳем” расмий таклиф билан чиққан.
“Скй Спортс” нашрининг маълум қилишича, ушбу трансферни шахсан Скот Паркер клуб раҳбарларидан талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Фулҳем”дан ташқари, “Лестер” ва “Эвертон” клублари ҳам Траоре борасида расмий таклиф билан “Лион”га муржаат этган.
“Астов Вилла”га киппер керак
 
Бирмингемнинг “Астон Вилла” клуби тез орада “Манчестер Юнайтед” посбони Серхио Ромеро билан шартнома имзолаши мумкин.
“Тҳе Атҳлетиc” нашрининг маълум қилишича, Дин Ҳендерсоннинг ортга қайтиши муносабати билан, аргентиналик дарвозабон ишсиз қолиб кетиши аниқ бўлиб улгурди. Шу сабабли, клуб 33 ёшли кипперни трансферга қўяди.
Манбанинг маълум қилишича, “қизил иблислар” ўз дарвозабонини 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Гарсия шошилмаяпти
 
Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Эрик Гарсия фаолиятини Испанияда давом эттириш борасида бош қотирмоқда.
Клуб билан ўртадаги шартнома 2021-йилда ўз якунига етишига қарамай, Гарсия ўзининг сўнгги мавсумини ҳам Пеп Гвардиола қўл остида ўтказмоқчи.
Марcа нашрининг маълум қилишича, футболчи қийин паллаларда “Барселона” сафига бориб қўшилмоқчи эмас. Шу сабабли, яна бир мавсум “Шаҳарликлар” сафида қолишга қарор қилган.
Смоллинг “Рома”га керакми?

Трансфер ҳуқуқи “Манчестер Юнайтед”га тегишли бўлган Крис Смоллинг тез орада “Рома” билан шартнома имзолаши мумкин.
Журналист Никола Скири берган маълумотларга қараганда, “бўрилар” ҳимоячи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Унга кўра, инглиз ҳимоячисига маоши 1 миллион евро қилиб белгиланган 3 йиллик шартнома таклиф этилган.
Манбанинг маълум қилишича, “Рома” ҳимоячи учун “Манчестер Юнайтед”га 12-18 миллион евро аторофидаги сумма таклиф этмоқда.
191   
Добавить комментарий
Ваше имя: *