×

Goal24.uz » Жаҳон » Пеле, Роналдо ва Клозе. Мундиал тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида

Пеле, Роналдо ва Клозе. Мундиал тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида

Автор: admin

Ўз клубларида рақибларини умуман аямайдиган футболчилар талайгина, бироқ барча юқори савияли ўйинчилар ҳар доим ҳам терма жамоада ўзини кўрсатавермайди. Боиси терма жамоадаги ўйин клубдагидан тубдан фарқ қилади, миллий жамоаларда кўпроқ мураббийларнинг тактикаси ва футболчиларнинг жисмоний ҳолати муҳим аҳамият касб этади.
Бироқ шунга қарамай, қатор футболчилар ҳам клубда, ҳам миллий жамоада муваффақият қозона олган. Терма жамоа ҳақида гап кетганда эса исталган футбол мухлисининг хаёлига Жаҳон чемпионати келади. Демак, қуйида Мундиал тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида айрим фактлар келтирилади.
Миросолав Клозе 24 та ўйинда 16 та гол

Клозе фаолияти давомида жами 259 та гол урган 134 та голга ҳаммуаллифлик қилган. Германия терма жамоасида эса у ҳамон энг яхши тўпурар ҳисобланади (147 ўйинда 71 гол). Унинг Жаҳон Кубогидаги ютуқлари: 2014-йилда олтин, 2002- йилда кумуш, 2006 ва 2010-йилларда эса бронза. 38 ёшида бутсаларини михга илган.
Роналдо 19 та ўйинда 15 та гол

Роналдо 17 ёшида Жаҳон Чемпионатида ғолиб бўлган, Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши иккинчи тўпурар (98 ўйинда 62 та гол). Жаҳон Кубогидаги ютуқлари: 1994 ва 2002-йилларда олтин, 1998-йилда эса кумуш. Фаолиятини 35 ёшида якунлаган.
Герд Мюллер 13 та ўйинда 14 та гол

Мюллер фаолияти давомида 576 та ўйин ўтказиб, 515 та гол, 106 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчилик карерасини эса 1981-йилда, 36 ёшида АҚШда якунлаган. Мундиалдаги ютуқлари: 1974-йилда олтин, 1970-йилда эса бронза.
Жюст Фонтен 6 та ўйинда 13 та гол

Францийалик ҳужумчи том маънода дарвозабонлар кушандаси эди. Энг қизиғи шундаки, у Жаҳон Чемпионатидаги барча голларини (13 та) 1958-йилги мундиалда урган. Умумий ҳисобда эса у “учранглилар” сафида 21 учрашув ўтказиб, 30 та гол урган.
Пеле 14 та ўйинда 12 та гол

Футбол қироли – Пеле фаолияти давомида 3-марта мундиал ғолиби бўлган ягона футболчи (1958, 1962 ва 1970-йилларда) футболчи ҳисобланади. Пеле бутун фаолияти давомида 1363 та ўйинда 1289 та гол урган. Бундан ташқари, у Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурардир (77 та гол). Қирол фаолиятини 37 ёшида якунлаган.
Шандор Кочиш 5 та ўйинда 11 та гол

Венгрия терма жамоаси тарихидаги иккинчи энг яхши тўпурар бўлган Кочишни бош билан яхши ўйнаш қобилияти сабаб “Олтин бош” деб эътироф этишган. У 1954-йилги Жаҳон Чемпионатида 11-марта рақиб дарвозасини ишғол қилган (Фонтендан сўнг иккинчи энг яхши натижа).
Юрген Клинсман 17 та ўйинда 11 та гол

Клинсман терма жамоадаги фаолияти давомида 108 учрашув ўтказиб, 47 та гол урган. 1990-йилги Жаҳон чемпионатида эса ғолиб бўлган. Сочларининг ранги ва юқори самарадорлиги учун Бундестим мухлислари томонидан унга “Олтин тўпурар” лақаби берилган.
124   
Добавить комментарий
Ваше имя: *