Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бейл: «Вариантлар бўлса, албатта, кўриб чиқаман. Аммо «Реал» барчасини мураккаблаштирмоқда»

Бейл: «Вариантлар бўлса, албатта, кўриб чиқаман. Аммо «Реал» барчасини мураккаблаштирмоқда»

Автор: admin

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бейл жамоадан кетиш эҳтимоли ҳақида гапирди.
«Агар вариантлар бўлса, мен уларга, албатта, эътибор бераман. Нима бўлишини кўрамиз. Ушбу трансфер ойнасида жуда кўп вақт бор. Ҳаммасини вақт кўрсатади, қарорни «Реал» қабул қилади.
Ўтган йили кетишга ҳаракат қилдим, аммо «Реал» сўнгги сонияларда барча вариантларни тўсиб қўйди. Мени илҳомлантирган лойиҳага қўшилишим мумкин эди, аммо бу амалга ошмади. Кетишга ҳаракат қилган пайтларим кўп бўлган, аммо клуб бунга йўл қўймасди.
Футбол ўйнашни хоҳлайман, ҳали ҳам ғайратлиман. Ҳамма нарсани клуб назорат қилади. Шартномам бор. Умид қиламанки, нимадир бўлади.
Атиги 31 ёшдаман ва ҳамон яхши спорт формасидаман. Менда яна кўп нарсалар борлигини ҳис қиляпман. Ҳаммаси клуб қўлида. Тўғрисини айтсам, улар барчасини мураккаблаштиришмоқда», – дея уелслик вингернинг сўзларини келтиради Скй Спортс.
62   
Добавить комментарий
Ваше имя: *