Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Манба: Месси «Барселона»ни 100 млн евро эвазига тарк этиши мумкин

Манба: Месси «Барселона»ни 100 млн евро эвазига тарк этиши мумкин

Автор: admin

«Барселона» Лионел Мессини бадал пули 700 млн еврони ташкил этсада, трансферлар даричаси ёпилгунча 100 млн евро эвазига сотиши мумкин.
Тҳе Телеграпҳ нашри маълумотига кўра, футболчининг шартномаси кейинги йил ёзида тугаб, у эркин агентга айланиши туфайли, катта эҳтимол билан клуб ва 33 ёшли аргентиналик муросага келади.
Мессининг атрофидагилар «Барселона» якунда футболчини 100 млн евро эвазига қўйиб юборишига умид қилишмоқда – икки йил муқаддам Криштиану Роналду «Реал»дан «Ювентус»га тахминан шунча суммага ўтганди.
ТйC Спортс нашри журналисти Мартин Аревалонинг ёзишича эса, Месси клубда яна бир йил қолади. 
Манба маълумотига кўра, футболчининг келажаги бўйича қарор бугун қабул қилинади.
Катта эҳтимол билан футболчи шартномаси якунигача Каталонияда қолади ва кейинги йил ёзида эркин агент сифатида Англияга йўл олади.
91   
Добавить комментарий
Ваше имя: *