Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Брешия» президенти Тонали «Милан»га ўтаётганини тасдиқлади

«Брешия» президенти Тонали «Милан»га ўтаётганини тасдиқлади

Автор: admin

«Брешия» президенти Массимо Челлино жамоа ярим ҳимоячиси Сандро Тонали фаолиятини «Милан»да давом эттиришини тасдиқлади.

«Беппе Маротта («Интер» директори) ҳақиқатан ҳам Тонали билан шартнома имзолашни истаган эди. Чунки «Интер» бош мураббийи Сандрони қадрлаётган эди. Шу боис, унинг агентлари «Интер» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришишган эди. Аммо жараён янги мавсум бошланишига қадар чўзилди.

«Милан» пайдо бўлгач эса футболчи бошқа таклифларни эшитишни истамади. Азалдан «Милан» билан муносабатларимиз яхши. Биз эса Паоло Малдини билан тезда келишувга эришдик.

«Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» томонидан ҳам қизиқишлар бўлган эди. Аммо Тонали «Милан»ни жуда яхши кўргани учун улардан таклиф тушганида ақлдан озаёзди. Футболчи "россонери"га мухлислик қилади», — деди Челлино.

Тонали 10 млн. евро эвазига «Милан»га ижарага берилади. Миланликлар кейинчалик унинг ҳуқуқини 15 млн еврога харид қилишади. Кейинчалик у трансфер қилинса, "Брешия" улуш олади. Яқин кунларда у тиббий кўрикдан ўтади.
Манба: спорт24.ру
71   
Добавить комментарий
Ваше имя: *