Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона” президенти Месси трансфери борасида ҳеч бир клуб билан музокара олиб борилмаслигини маълум қилди

“Барселона” президенти Месси трансфери борасида ҳеч бир клуб билан музокара олиб борилмаслигини маълум қилди

Автор: admin

“Барселона” ҳужумчиси Лионел Мессининг отаси ва агенти Хорхе Месси каталон клуби президенти Хосеп Бартомеу билан учрашди.
Музокаралар жараёнида “Барселона” президенти Месси жамоани текинга тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги банд 10-июндан ўз кучини йўқотганини маълум қилган. Бартомеу “Барселона” Мессини сотиш борасида музокаралар олиб бормаслиги ва Лео клуб қураётган лойиҳанинг асосий бўлаги эканини айтган.
Бундан ташқари, Бартомеу Мессининг клуб билан амалдаги шартномаси борлигини алоҳида таъкидлаб ўтган. Функсионернинг фикрича, Месси машғулотларда қатнашишга мажбур, дея ёзади Марcа.
Мессининг отаси эса футболчи жамоасини ўзгартирмоқчи экани ҳақида айтган. Айрим хабарларга кўра, томонлар бу масалада бир тўхтамга кела олмаган.
Аввалроқ аргентиналик футболчи “Манчестер Сити”га ўтишни истаётгани ва “шаҳарликлар” билан шартнома борасида келишувга эришгани хабар қилинганди.
89   
Добавить комментарий
Ваше имя: *