Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Гарет Бейл: Мен футбол ўйнамоқчиман, “Реал” эса вазиятни мураккаблаштирмоқда

Гарет Бейл: Мен футбол ўйнамоқчиман, “Реал” эса вазиятни мураккаблаштирмоқда

Автор: admin

Агар қандайдир вариантлар пайдо бўлса, уларни албатта, кўриб чиқаман. Кўрамиз, нима бўларкан, ҳали трансфер ойнаси ёпилишига вақт бор. Ҳаммасини вақт кўрсатади, аммо фикримча, ҳаммаси “Реал”нинг қўлида.

Ўтган йили кетишга ҳаракат қилгандим, лекин улар сўнгги сонияда ҳаммасини тўхтатиб қўйди. Бу менга ёққан лойиҳа эди, лекин у амалга ошмади. Аввал ҳам кетишга ҳаракат қилган пайтларим бўлган, аммо клуб бунга йўл бермаган. Шунинг учун ҳаммаси клубга боғлиқ. Менинг шартномам бор, ягона қилишим мумкин бўлган иш, футбол ўйнашда давом этиш. Умид қиламанки, нимадир содир бўлади.

Ҳозир 31 ёшдаман, лекин ҳанузгача ажойиб формада эканлигимни ва жамоага бера олишимни ҳис қиляпман. Кўрамиз, нима бўларкан. Ҳаммаси клубнинг қўлида, лекин ростини айтсам, улар вазиятни жуда мураккаблаштирмоқда.

Гарет Бейл, “Реал” футболчиси

Қайд этиш жоиз, Бейл сўнгги пайтларда кам ўйин амалиётига бўлмоқда. Вингер Ла Лига 2019/20-йилги мавсумида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2022-йилнинг июл ойида ўз ниҳоясига етади.
106   
Добавить комментарий
Ваше имя: *