Goal24.uz » Transfer » “Барса” футболчиси АПЛда?!

“Барса” футболчиси АПЛда?!

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Барса” футболчиси АПЛда?!

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби тез орада Каталониянинг “Барселона” жамоаси вингери Усман Дембеле билан шартнома имзолаш арафасида турибди.
“Дон Балон” нашрининг маълум қилишича, “Барселона” Усманни 105 миллион эмас, 70 миллион евро эвазига ҳам қўйиб юборишга рози.
Манбанинг маълум қилишича, “қизил иблислар” Санчо ва Дуглас Косталарни қўлдан чиқариб юборгач, бор эътиборини 23 ёшли вингерга қаратади.
“Тоттенҳем” уни қайтарадими?
 
Лондоннинг “Тоттенҳем” жамоаси “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенни ортга қайтармоқчи.
Журналист Фабрисио Романонинг маълум қилишича, “шпорлар” даниялик футболчини ортга қайтариш борасида расман таклиф юборган, бироқ “Интер” салбий жавоб қайтарган.
Манбанинг маълум қилишича, ярим мавсум давомида тўп сурган футболчини “Интер” трансферга қўймоқчи эмас.
Регилон АПЛда?!

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Реал”га Серхио Регилон борасида расмий таклиф юборди.
АС нашрининг маълум қилишича, “қизил иблислар” испаниялик ҳимоячийни тез орада ўз сафига қўшиб олади.
Ўтган мавсумни “Севиля”да ижара асосида ўтказган футболчини шунингдек “Ювентус” ва “Наполи” клублари ҳам ўз таркибида кўриш учун курашга қўшилган.
“Тоттенҳем”га Дарвин керак
 
Лондоннинг “Тоттенҳем” клуби Испаниянинг “Алмерия” жамоаси ҳужумчиси Дарвин Нунес борасида таклиф тайёрламоқда.
“Тҳе Сун”нашрининг маълум қилишича, “шпорлар” форвордни қўлга киритиш учун 15 миллион евро сарф этмоқчи.
Манбанинг маълум қилишича, уругвайлик ҳужумчи учун “Брайтон” жамоаси ҳам курашга қўшилган. Клуб Дарвин учун турли бонуслар билан 24 миллион евро таклиф этмоқда.
“Ливерпул” ишга киришди

Англиянинг “Ливерпул” жамоаси Австрянинг “Залсбург” клуби ҳужумчиси Петсон Дака билан шартнома имзолашга жуда яқин келмоқда.
“ТаемТалк”нинг маълум қилишича, 21 ёшли замбиялик ҳужумчи билан “қизиллар” жамоалар ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг қизиқиб қолган.
Манбанинг маълум қилишича, “Ливерпул” Австрия клуби учун 20 миллион евро таклиф этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Петсон Дака ўтган мавсумда 31 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 24 та гол ёздириб қўйди.
201   
Добавить комментарий
Ваше имя: *