Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси тиз чўкдими? Хорхе ўғлининг “Барса”дан кетолмаслигини тан олди

Месси тиз чўкдими? Хорхе ўғлининг “Барса”дан кетолмаслигини тан олди

Автор: admin

Месси қоладиган кўринади
Хорхе Месси илк бор Лео фаолиятини “Барселона”да давом эттириш эҳтимоли катта эканини тан олди.
Маълум бўлишича, “Барселона” президенти Жозеп Бартомеу билан учрашган Хорхе Месси ўғли клубни эркин агент сифатида тарк эта олмаслигига ишонч ҳосил қилган. Клуб раҳбари аргентиналик ҳужумчи кетиши учун шартномада белгиланган 700 миллион эвро миқдорида бадал пули тўланиши шарт эканини, шундоқ кетса иш судга оширилишини уқтирган.
Айни пайтда томонлар Мессининг шартнома якунлангунича уни жамоада қолиши масаласи муҳокама қилишга тайёрланмоқда. Аввалроқ, Лионел Мессининг ўзи ҳам клубдан осонликча кета олмаслигини тушуниб этгани ҳақида хабарлар тарқатилаётган эди. Қолаверса, “Барселона” юлдузини қўлида уни ўзига чорлаётган бирорта аниқ таклиф ҳам йўқ.
63   
Добавить комментарий
Ваше имя: *