Goal24.uz » Ўзбекистон » Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Тожикистонни таслим этди

Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Тожикистонни таслим этди

Автор: admin

Вадим Абрамов қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси 3-сентябрь, пайшанба куни Тожикистонга қарши баҳс олиб борди.
Учрашув кутилганидек майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. 33-дақиқада Шаҳзод Убайдуллаев чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва узоқ бурчакни аниқ нишонга олди.
Иккинчи  бўлим дебютида тожикистонликлар Зоир Жўрабоевнинг киритган тўпидан кейин олдинга ўтиб олди. 67-дақиқада Мурод Холмуҳаммедов пеналтини аниқ ижро этган ҳолда ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Мана шу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.
Ўртоқлик учрашуви
3-сентябрь, пайшанба
Ўзбекистон — Тожикистон 2:1
Голлар: 1:0 – 33 Убайдуллаев, 1:1 – 48 Жўрабоев, 2:1 – 67, пеналти Холмуҳаммедов.
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Иброҳимҳалил Юлдашев, Ҳусниддин Алиқулов, Аброр Исмоилов (Акмал Мозговой, 75), Санжар Қодирқулов (Нурилло Тўхтасинов, 64), Мурод Холмуҳаммедов (Искандар Шойқулов, 85), Шаҳзод Убайдуллаев (Шоҳруз Норхонов, 64), Лутфулла Тўраев, Ҳожимат Эркинов (Қувондиқ Рўзиев, 64), Ойбек Бозоров (Фаррух Икромов, 85).
Тожикистон: Шоҳруҳ Қирғизбоев, Хуршед Бекназаров (Зоир Жўрабоев, 46), Манучеҳр Сафаров, Комрон Турсунов (Муҳаммаджон Раҳимов, 88), Алишер Жалилов, Эҳсони Паншанбе, Аҳтам Назаров, Амирбек Жўрабоев, Манучеҳр Жалилов (Шериддин Бобоев, 46), Жаҳонгир Эргашев (Умаржон Шарипов, 83), Давронжон Эргашев (Ваҳдат Ҳанонов, 75).
Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Эргашев (27), Манучеҳр Сафаров (42), Аброр Исмоилов (68).
87   
Добавить комментарий
Ваше имя: *