Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Хедира РПЛга йўл олиши мумкин

Хедира РПЛга йўл олиши мумкин

Автор: admin

“Зенит” “Ювентус” яримҳимоячиси Сами Хедира билан қизиқмоқда, дея хабар бермоқда италиялик журналист-инсайдер Никола Скира.
Унинг малум бўлишича, Хедира жамоани текинга тарк этади, ҳозирда томонлар шартномани бекор қилиш борасида музокара олиб бормоқда.
Хедира 2015 йилдан буён “Юве” шарафини ҳимоя этиб келмоқда. 33 ёшли хавбек шу вақтга қадар туринликлар либосида 145 ўйинда майдонга тушиб, 21+13 натижа кўрсатишга эришган.
Қайд этиш жоиз, Сами Хедира 2014 йил Германия термаси билан мундиал ғолиблигини қўлга киритганди.
72   
Добавить комментарий
Ваше имя: *