Goal24.uz » Ўзбекистон » Ўзбекистон миллий жамоаси БААга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий жамоаси БААга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Автор: admin

Ўзбекистон миллий жамоаси октябр ойида фақат Эрон билан эмас, Бирлашган Араб Амирликлари миллий жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Бу ҳақда Вадим Абрамов Тожикистон билан ўйиндан (2:1) кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
«Ҳа, октябр ойида ҳам йиғин ўтказамиз. Сентябр ойидаги Эрон билан ўртоқлик учрашувмиз ҳам октябр ойига кўчирилган. Шунингдек, БАА миллий жамоаси билан ҳам келишувга эришдик. Октябр ойида уларга қарши майдонга тушамиз. ФИФАнинг икки расмий санасида Эрон ва БААга қарши ўйин ўтказамиз. Легионерларнинг келиши ўша пайтдаги халқаро рейсларнинг қай даража амалга ошишига боғлиқ», - дея миллий жамоамиз бош мураббийи сўзларини келтирмоқда Кун.уз мухбири.
89   
Добавить комментарий
Ваше имя: *