
Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Луис Суарес «Ювентус» клубига ўтишдан олдин жиддий қийинчиликка дуч келди, дея хабар тарқатмоқда Ла Газзетта делло Спорт.
Ла Лигада футболчи ёки унинг турмуш ўртоғи Евроиттифоқнинг паспортига эга бўлса, Европа Иттифоқининг вакили ҳисобланади, бироқ, Италия чемпионатининг регламенти эса бошқача. Шу сабабли, Луис Суарес имтиҳон топширишга мажбур.