Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бартомеу коррупцияда айбланмоқда

Бартомеу коррупцияда айбланмоқда

Автор: admin

«Барселона» президенти Жозеп Мария Бартомеу каталония полицияси томонидан коррупцияда айбланмоқда.
Эл Мундо нашри хабарига кўра, у клубдан ўз шахсий манфаатларида фойдаланган.
Ушбу айблов «Барcагате» номини олган ишга алоқадор бўлиб, Бартомеу клубнинг молиявий операцияларидан улуш олган бўлиши мумкин.
Хабар қилинишича, Бартомеу И3 Вентурес компаниясига бозор нархидан 6 баробар юқори нарх тўлаган. Айни вақтда ҳукумат бунинг сабабини ўрганмоқда.
Феврал ойида «Барселона» Бартомеунинг нуфузини тиклаш, шунингдек, Лионел Месси, Жерар Пике ва бошқа футболчиларни ижтимоий тармоқларда қоралаш учун маркетинг компанияси И3 Вентурес билан шартнома тузгани маълум бўлганди. Жамоа президентлигига даъвогар бўлган Агусти Бенедито ва Виктор Фонт қаторида жамоа афсоналари — Хави, Карлес Пуёл ва Хосеп Гвардиола ҳам ушбу компания нишонига айланганди.
Бу компании раҳбари Бартомеунинг ўнг қўли Жауме Масферрер ҳисобланади. «Барселона» президенти ўзига қўйилаётган айбловларни рад этмоқда.
64   
Добавить комментарий
Ваше имя: *