Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Манба: Месси «Барселона»да қолишга қарор қилди

Манба: Месси «Барселона»да қолишга қарор қилди

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси 2020/21 йилги мавсумда ҳам клубда қолишга қарор қилди. Бу ҳақда Марcа нашри хабар қилмоқда.
Аргентиналик футболчи отаси ва ўзининг қонуний вакиллари билан кечган узоқ муҳокамалардан кейин аввалги талабларини ўзгартирган.
Энди Месси клубни судга бермоқчи эмас, у кетиш учун бундай ҳаракат қилиши ҳаддан ошиқ чора деб ҳисоблаган, шу туфайли энди «Барселона»да 2021 ёзигача, балки ундан кейин ҳам қолиши мумкин.
Аввалроқ футболчи шартномасидаги махсус банддан фойдаланган ҳолда клубни шу ёздаёқ тарк этишга қарор қилганди. У ўша бандга кўра исталган мавсум сўнггида клубни эркин агент сифатида тарк этиши мумкинлиги кўрсатилган. Аммо клуб раҳбарияти у бу банддан фойдаланиш учун 10 июнга қадар огоҳлантириши керак бўлгани ва энди бу банд ўз кучини йўқотгани, у клубдан кетиши учун 700 миллион евролик бадал пули тўланиши лозимлигини маълум қилди.
76   
Добавить комментарий
Ваше имя: *