Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Коутино таътилни эрта якунлаб, «Барса» машғулотларига қўшилди

Коутино таътилни эрта якунлаб, «Барса» машғулотларига қўшилди

Автор: admin

«Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутино «Бавария»даги ижара муддатини якунлаб, Каталония клуби ихтиёрига келиб қўшилди.
28 ёшли бразилиялик футболчи таътилни белгиланган муддатдан аввал якунлаб, жамоаси машғулотларида иштирок этмоқда. Коутинога 8 сентябрга қадар дам олиш имконияти тақдим этилган бўлса-да, Филиппе «Барселона» сафига тезроқ қўшилишни истаган.
Мундо Депортиво нашрининг ёзишича, бош мураббий Роналд Куманнинг бразилиялик футболчидан умиди катта. У Коутинони клуб етакчиларидан бирига айлантириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Коутино якунланган мавсумда «Бавария» сафида Германия чемпионати ва кубоги ҳамда ЕЧЛда зафар қучиб, треблга эришди.
61   
Добавить комментарий
Ваше имя: *