Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Реал» Азарни Мбаппенинг трансфер нархида сотиб олгани ойдинлашди

«Реал» Азарни Мбаппенинг трансфер нархида сотиб олгани ойдинлашди

Автор: admin

Эден Азарнинг 2019 йилнинг ёзида «Челси»дан «Реал»га ўтиш трансфер нархи аслида қанчани ташкил этгани маълум бўлди.
Белгиянинг CОПE нашри тарқатган хабарга кўра, «Реал» Эден учун аввал хабар қилингани каби 100 миллион евро эмас, аслида 160 миллион евро трансфер пули тўлаган.
ФИФА қоидаларига кўра, трансфер қилинган футболчи учун унинг 12 ёшдан 23 ёшгача тўп сурган клублари трансфернинг умумий қийматидан 5 %гача бўлган маблағга эга чиқишади. Эден 12 ёшдан 23 ёшгача учта клуб - «Тюбиз» (2005 йилгача), «Лилл» (2005 – 2012) ва «Челси»да (2012 – 2018) тўп сурган. 
Белгиянинг Ҳет Лаатсте Ниеуwс ва Ла Дерниèре Ҳеуре нашрларининг ёзишича, «Реал» «Челси»га жами маблағни учга тақсимлаб - 2019 йилда 40 миллион, 2020 йилда 56 миллион, 2021 йилда эса 64 миллион евро тўлаши белгиланган. 
Унга кўра, «Тюбиз» 2019 йилда 200 минг, 2020 йилда 280 минг, 2021 йилда эса 320 минг еврони қўлга киритиши керак эди. Бироқ 2020 йилги тўлов қилинмагани сабабли кореяликларга тегишли АФC Тубизе СА клуби трансфердан улушини талаб қилиб, уч йил учун тўланиши керак бўлган 800 мингдан 600 минг еврони тўлаб беришни сўраган.
Белгия клуби бу борада ФИФАга шикоят хати билан чиқмоқчи бўлганида «Реал» муаммони тинч йўл билан ҳал қилишни истаган. Натижада Мадрид клуби Азар учун «Челси»га қилинган тўловлар ҳужжатини тақдим этганида трансфер учун жами 100 миллион эмас, 160 миллион евро сарфлягани маълум бўлган. Белгия клубига тақдим этилган бу ҳужжатлар нусхаси маҳаллий матбуот қўлига тушгач, эълон қилинган.
Маълумот учун, Азар якунланган мавсумда «Реал» сафида Ла Лигада жами 16 ўйинда майдонга тушиб, бор йўғи битта голга муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» Килиан Мбаппени «Монако»дан 160 миллион еврога трансфер қилган эди.
65   
Добавить комментарий
Ваше имя: *