
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Мейсон Гринвуд ва ҳимоячиси Брендон Уилямс рақамларини ўзгартиришди.
![]()
Клуб расмий сайтининг ёзишича, ҳозиргача 26-рақамда тўп тепган 18 ёшли форвард эндиликда 11-рақам остида ҳаракат қилади. 53-рақамда ўйнаган Уилямс эса 33-рақамни танлади.
Гринвуд «Юнайтед» сафида 11-рақамда ўйнаган тўртинчи футболчига айланади. Бунгача ушбу рақамда Раян Гиггз, Аднан Янузай ва Антони Марсял тўп тепган.
Дастлаб «МЮ» Гиггздан сўнг 11-рақамни ҳеч кимга бермаслиги маълум қилинганди, аммо кейинчалик уелслик собиқ футболчи буни зарур эмас деб ҳисоблаган.