Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Мессининг отаси: «700 миллион евро товон пули ҳақидаги банд ўз кучини йўқотган»

Мессининг отаси: «700 миллион евро товон пули ҳақидаги банд ўз кучини йўқотган»

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Мессининг агенти саналмиш отаси Хорхе Месси Ла Лига президенти Хавер Тебасга расмий хат жўнатди. Бу ҳақда Мундо Депортиво хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, Хорхе Месси Ла Лига президентига йўлланган хатида футболчининг «Барселона» клуби билан тузилган шартномасидаги 8.2.3.5 бандларида кўрсатилагн 700 миллион евро миқдоридаги товон пули тўланиши муҳлати 2019/20 йилги мавсум якунига кўра ўз кучини йўқотган. 
Бунгача Каталония клуби шартномадаги айнан ушбу бандни рўкач қилиб, 700 миллион евро миқдоридаги товон пули тўланиши, акс ҳолда Месси билан амалдаги шартнома бекор қилинмаслигини такрорлаётганди. 
Месси эса «Барса» билан амалдаги шартномани бекор қилиб, эркин агент сифатида клубни тарк этишни истамоқда.
Аввалроқ, Ла Лига раҳбарияти «Барселона» клуби тарафини олиб, Мессидан шартномада келтирилган товон пули бандини ҳурмат қилиб, жамоада қолиши кераклигини сўраганди.
52   
Добавить комментарий
Ваше имя: *