Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Атлетико” ишга киришди

Мадриднинг “Атлетико” клуби “Хетафе” ҳимоячиси Матиас Оливейранинг трансферини деярли ҳал этди.
АС нашрининг маълум қилишича, 22 ёшли футболчи учун “матрасчилар” 10 миллион евро сарф этади. Манбанинг маълум қилишича, “Хетафе” ўз футболчисини 20 миллионга баҳолаётган эди, бироқ пандемия сабабли клуб шу қарорга келди.
Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” ҳимоячи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди ва ҳафта сўнгида трансферни расман эълон қилади.
Артета бешта футболчини сотади

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси устози Микел Артета ўз режаларига кирмаган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
CДС нашри берган маълумотларга қараганда, Лукас Торрейра, Сократис, Белерин, Гендузи ва Роб Холдинглар аллақачон ўзи учун янги жамоа излашига тўғри келади.
Манбанинг маълум қилишича, “Арсенал” ушбу футболчиларнинг трансферидан 150 миллион евро ишлаб олишни режа қилмоқда.
«Лейпциг» «Барса» ва «Реал»ни қувиб ўтмоқчи

Германиянинг «Лейпциг» клуби “Герта” ярим ҳимоячиси Лазар Самаржич борасида курашга киришди.
Скй Спорт нашри берган маълумотларга қараганда, “буқалар” футболчи учун курашда “Барселона” ва “Реал” билан рақобатлашишига тўғри келади.
18 ёшли футболчи учун курашда билан немис клуби ғолиб чиқиши тахмин қилинмоқда. Сабаби, унинг агенти мижозининг Бундеслигага яхши ўрнашганини расман эълон қилди.
Барриос кетадими?

Россиянинг “Зенит” клуби ярим ҳимоячиси Вилмар Барриос фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
“Дон Балон” нашрининг маълум қилишича, 26 ёшли футболчи билан “Брайтон” клуби жиддий қизиқиб қолган ваунинг трансфери учун 15 миллион евро сарф этишга тайёр.
Манбанинг маълум қилишича, “Зенит” Барриосни трансферга қўйса, унинг ўрнини Сами Ҳедира билан тўлдириши мумкин.
Карлос нишонда

Испаниянинг “Севиля” жамоаси ҳимоячиси Диего Карлос Европа грандлари эътибор марказида турибди.
Таниқли Марcа нашрининг маълум қилишича, 27 ёшли ҳимоячи учун асосий даъвогар “Манчестер Сити”, “Ливерпул” ва “Манчестер Юнайтед” клублари бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи бу мавсумда “Ла Лига”нинг 35 та ўйинида майдонга тушди ва ҳисобига 2 та гол ёзиб қўйди.
166   
Добавить комментарий
Ваше имя: *