Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Аслида «Реал» Азарни қанчага сотиб олган эди?

Аслида «Реал» Азарни қанчага сотиб олган эди?

Автор: admin

Ўтган ёзда “Реал” “Челси”дан Эден Азарни сотиб олган ва трансфер суммаси 100 миллион евро (89 миллион ф унт) ни ташкил қилганди. Лекин маълум бўлишича, сумма бироз камайтириб айтилган ва аслида анча кўп.

Гап шундаки, трансфернинг маълум бир қисми футболчини тарбиялаган клубга тўланади ва Азар Белгиянинг “Тюбиз” клуби академияси вакилидир. Белгиялик таниқли журналист Кристоф Тере Азар трансферидан “Тюбиз”га тўланган суммани аниқлаб, ҳақиқий трансфер нархини ошкор қилди.

Аслида Азар 143 миллион фунт эвазига Мадридга ўтган. Тўловлар уч босқич бўлиб, 2019 йилда 36 миллион, 2020 йилда 50 миллион ва 2021 йилда 57 миллион фунт тўланиши кўзда тутилган.
Фарқ 54 миллион фунт – катта сумма. “Челси” шунча ўйинчини қайси пулга оляпти, “Реал” нега ҳамон бозорда пассив, энди билса бўлади.
Манба: ҳттпс://т.ме/асл_футбол
81   
Добавить комментарий
Ваше имя: *