Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Устозини норози қилган футболчидан ҳамма юз ўгирмоқда

Устозини норози қилган футболчидан ҳамма юз ўгирмоқда

Автор: admin

У ҳеч кимга керак эмас
“Арсенал”да тартиб-қоидани бузиб, жамоа раҳбарияти билан келиша олмай қолган ярим ҳимоячи Маттео Гендузига янги жамоа топилмаяпти.
Гарчи лондонликлар истеъдодли ёш футболчини бир неча клубларга таклиф қилган ва айрим ўйинчиларнинг трансферига қўшган бўлишига қарамай, Гендузидек оғир характерли ўйинчига иш беришга журъати этадиган жамоа йўқ экан.
“Арсенал” раҳбарияти таянч ярим ҳимоячисини ўз ҳамюртлари – ПСЖ вакилларига тавсия қилган эди. Бироқ, Франтсия чемпиони ҳам бу футболчининг ўрнига ҳимоячи Эктор Белеринни сўрамоқда.
ПСЖ Белерин учун 25 миллион фунт ва турли бонуслар ажратишга тайёрлигини маълум қилди.
87   
Добавить комментарий
Ваше имя: *