Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси: «Кетишни қанчалик хоҳлаган бўлсам ҳам, максимал даражада ўйнашда давом этаман»

Месси: «Кетишни қанчалик хоҳлаган бўлсам ҳам, максимал даражада ўйнашда давом этаман»

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси клубдаги ҳолат ҳақида гапирди.
«Барса»да ўйнашда давом этаман. Кетишни қанчалик хоҳлаган бўлсам ҳам, ўйинга бўлган муносабатим ўзгармайди. Максимал даражада ўйнайман.
Ҳар доим ғалаба қозонишни, рақобатбардош бўлишни хоҳлайман. Ютқазишни ёқтирмайман. Доим клуб учун, футболчилар учун ва ўзим учун энг яхшисини истайман.
Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш учун керакли ёрдам ололмаяпмиз, дедим. Аслида буёғига ҳам нима бўлишини билмайман. 
Янги мураббий келди, унинг ўз ғоялари бор. Бу яхши, аммо жамоанинг уларга муносабати қандай бўлишини, янги ғоялар бизга энг юқори савияда курашишга имкон берадими ёки йўқми, кўриб чиқишимиз керак. Шуни айтишим мумкинки, «Барселона»да қоламан ва бор кучимни бераман», – дея Мессининг сўзларини келтиради Гоал.
82   
Добавить комментарий
Ваше имя: *