Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси: «Ўғлим кетиш ҳақидаги қароримни эшитгач, йиғлаб юборди ва ҳеч қаерга кетмаслигини айтди»

Месси: «Ўғлим кетиш ҳақидаги қароримни эшитгач, йиғлаб юборди ва ҳеч қаерга кетмаслигини айтди»

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси жамоани тарк этиши борасидаги қарорига оила аъзолари қандай муносабат билдирганини айтди.
«Рафиқам ва болаларимга кетишим кераклигини айтганимда, шафқациз драма бўлди. Бутун оила йиғлаб юборди, болаларим Барселонадан кетишни, мактабни ўзгартиришни хоҳлашмади. Аммо мен узоқроққа қарадим: энг юқори даражада ўйнашни, совринлар ютишни, Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишни истайман.
Ўғлим Матео ҳали кичкина. У бошқа жойга бориш ва у ерда бир неча йил яшаш нимани англатишини тушунмайди. Катта ўғлим Тиаго эса телевизордан нималарнидир эшитди ва менга саволлар берди. У йиғлаб юборди ва шундай деди: «Мен ҳеч қаерга кетмайман». Бу жуда оғир эди.
Фарзандларим шу ерда ўсишди. Кетишни исташимнинг ёмон жойи йўқ. Бу менга ва клубга керак эди. Бу ҳамма учун яхши бўларди. Руҳий жиҳатдан қийналганимга қарамай, рафиқам мени қўллаб-қувватлади ва ёнимда бўлди», – дея Мессининг сўзларини келтиради Гоал.
81   
Добавить комментарий
Ваше имя: *